Бугун Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Топ-500” форуми ўтказилди.
Форумда Тошкент шаҳар ҳокими лавозимини вақтинча бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги янги тузилма Жамоатчилик кенгашининг раиси Ҳикмат Абдураҳмонов иштирок этди.
Тошкент шаҳрини Ўрта Осиёда энг чиройли шаҳарга айлантирилиши муҳокама қилинган конференцияда бир қанча масалалар кўтарилди. Жумладан, Жаҳонгир Ортиқхўжаевга Тошкент гербини ўзгартириш таклифи билдирилди.
Бундан ташқари, Тошкент шаҳри брендини ташкиллаштириш ишлари ҳозирда амалга оширилаётгани айтилди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” мухбири Акмал Эшонхонов хабар бермоқда.
“Тошкентда қилинадиган ишлар кўп. Ҳеч кимни мажбурлаб ишлатмаганман ва бундан буёғига ҳам мажбурлаб ишлатмайман”, дейди Ортиқхўжаев.