Гувоҳ ишлаётган вақтида Жасурбек ва Исломбек бир-бирларини уришган, яъни ўзаро дўппослашув бўлиб ўтган. Жанжалдан сўнг уста Жасурбекнинг ерда ўтирганини кўрган...
Аввалроқ Жасурбек Иброҳимовнинг иши бўйича гувоҳ сифатида қидирилаётган ҳайдовчи ҳақидаги хабарни эълон қилган эдик.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси Жасурбек Иброҳимовнинг оғир тан жароҳати оқибатида вафот этгани туфайли Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан Исломбек Тўлагановга (1999 й.т.) нисбатан жиноий иш қўзғатган эди.
Бугун, 12 октябрь куни соат 11:10да Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида Жасурбек Иброҳимовнинг иши юзасидан навбатдаги мажлис ўз ишини бошлади.
Суд мажлисига гувоҳ чақиртирилди...
У 1974 йилда Тошкент вилоятининг Паркент туманида туғилган ва ушбу туманда доимий равишда яшайдиган Темиров Мираброр Хусанович экан.
Мираброрнинг касби ҳунарманд уста эканлиги суд мажлисига йиғилганларга эълон қилинди.
Мираброр Темиров воқеа куни, аниқроғи 3 май санасида ҳуқуқ-тартибот органларига тегишли хизмат биносининг деворига фасад бўёғи сепаётган бўлган. Унинг гувоҳлик беришича, 5–6 нафар ўспирин йигитлар тупик, яъни боши берк кўчага кириб келишган.
Жасурбекнинг бурни қонлиги ва уни ерда ётганлигини кўрган уста ўз сўзлари билан суд мажлисига йиғилганларга гувоҳлик беришни бошлади. Мираброрнинг айтишича, бироздан сўнг йигитлар жанжални бас қилишган.
Гувоҳга воқеани батафсилроқ сўзлаб бериш илтимос қилинди...
Мираброрнинг айтишича, у ишлаётган вақтида Жасурбек ва Исломбек бир-бирларини уришган, яъни ўзаро дўппослашув бўлиб ўтган. Уста жанжалдан сўнг Жасурбекнинг ерда ўтирганини кўрган.
Уста Мираброр Жасурбекнинг “бўлди” деганини аниқ эшитган. Шундан сўнг болалар ажратилган...
Азиз ўқувчи, суд жараёни ва у ерда маълум қилинаётган маълумотлардан биринчилардан бўлиб бохабар бўлинг!
Бизни кузатишда давом этинг!