Кейинги суд мажлиси 29 сентябрь куни ўтказилади.
Кеча жиноий ишлар бўйича Миробод туман судида Жасурбек Иброҳимовнинг ўлими юзасидан очилган жиноий иш бўйича дастлабки суд мажлиси бўлиб ўтган.
Суд мажлисида жабрланувчилар марҳум Жасурбек Иброҳимовнинг онаси Нилуфар Алиева ва отаси Муҳаммаджон Турсуновлар ҳамда судланувчи Исломбек Тўлаганов ва унинг ҳимоячиси иштирок этган.
Маълумот учун, Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси Жасурбек Иброҳимовнинг оғир тан жароҳати оқибатида вафот этгани туфайли ЎзР ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан Исломбек Тўлаганов (1999 й.т.)га нисбатан жиноий иш қўзғатган эди. Тергов ишлари Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилган эди. Тергов жараёни 29 август куни якунланган ҳамда ҳужжатлар Миробод туман судига оширилган эди.
Кеча суд мажлисида айбловчи айблов хулосасини ўқиб эшиттирган ва судланувчи прокурор айблов хулосасига иқрор бўлмаган.
Кейинги суд мажлиси 29 сентябрь куни ўтказилиши белгиланган.