...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ромитандаги тўй дастурхонига тортилган тухумбарак оммавий заҳарланишга олиб келдими?


08:55, 27.09.2017 Жамият
 4 272

90 нафар фуқаро юқумли касалликлар бўлимига кўнгил айниши, қайт қилиш, бош оғриғи ва умумий ҳолсизлик каби касаллик белгилари билан тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Бухоро вилояти Ромитан туманида кеча, 2017 йил 26 сентябрь куни тонги соат 530 дан бошлаб кечқурун 1840 гача жами 90 нафар фуқаро туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига кўнгил айниши, қайт қилиш, бош оғриғи ва умумий ҳолсизлик каби касаллик белгилари билан тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
 
Уларга нисбатан “ўткир диарея”, яъни овқатдан заҳарланиш ташхиси гумон қилиниб, беморлар шифохонага ётқизилган.
 
Бу ҳақда таҳририятимизга Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ахборот хизмати маълум қилмоқда.
 
Айни пайтда мазкур шифохона ва унинг бўлимлари зарур дори-дармонлар, инфузион эритмалар, бир маротаба ишлатиладиган шприц ва системалар билан етарли миқдорда таъминланган.
 
Беморлар билан ўтказилган суҳбат давомида барча беморлар ўз касалликларини 2017 йил 25 сентябрь куни оқшом туман марказидаги “Диёр” тўйхонасида фуқаро Икром Хамраев томонидан ўтказилган никоҳ тўйи дастурхонига тортилган тухумбаракни истеъмол қилиш билан боғлашган.
 
Юзага келган эпидемик вазиятни жойига чиқиб ўрганиш, беморларга ва маҳаллий мутахассисларга ўз вақтида ҳар жиҳатдан амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъул мутахассисларилари, жумладан, республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори А.Худаяров, давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош врачи Б.Алматов, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти директори А.Абдушукуров ва бир гуруҳ етакчи мутахассислар Бухоро вилояти Ромитан туманига юборилган.
 
Айни пайтда аксарият беморларнинг аҳволи қониқарли аҳволда. Шу сабаб соғлиғи тикланган 25 нафар фуқарога уйига рухсат берилган.
 
Бухоро вилояти Ромитан туманида кузатилган эпидемик вазият Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан алоҳида назоратга олинган. 
Улуғ БЕК

Теглар:Ромитан тумани Оммавий заҳарланиш Соғлиқни сақлаш вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар