...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жарима – 4 миллион 300 минг сўм! Киракашлик билан шуғуллангани учун


13:47, 06.03.2018 Жамият
 14 907

Уйини шартномасиз ижарага берганлар 27 миллион 600 минг сўмлик жарима тўлайдиган бўлди.

Фуқаролар ва жамоатчиликнинг мурожаатлари юзасидан Давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилган солиқ назорати тадбирлари натижаларига кўра, ўтган ҳафта давомида 1207 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган.
 
Амалдаги қонунчилик талабларини қўпол равишда бузиб, солиққа оид ҳуқуқбузарликлар содир этган 980 нафар шахсга нисбатан 299,7 миллион сўм маъмурий жарима қўлланилди.


 
Шу жумладан:
 
- савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузган 7 нафар шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 164-моддасига асосан 1,2 миллион сўм;
 
- бинони, иншоотни ёки уларнинг бир қисмини, турар жойни нотариал тасдиқланган шартномасиз ижарага ёки текин фойдаланишга берган 32 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1591-моддасига асосан 27,6 миллион сўм;
 
- уй-жойга доир мулк ҳуқуқини кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларда ўз вақтида расмийлаштирмаган 133 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 160-моддаси 2-қисмига асосан 22,9 миллион сўм;
 
- даромадлар тўғрисида декларацияни солиқ органига ўз вақтида тақдим этмаган 75 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддаси 3-қисмига асосан 12,9 миллион сўм;
 
- ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган 127 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 176-моддаси 1-қисмига асосан 21,8 миллион сўм;
 
- автомобил транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланган 5 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1763-моддасига асосан 4,3 миллион сўм;
 
- солиқ ҳисоботини солиқ органига ўз вақтида тақдим этмаган корхоналарнинг 386 нафар мансабдор шахсларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддаси 1-қисмига асосан 66,5 миллион сўм;
 
- дебиторлик қарзи муддатлари ўтказиб юборилган корхоналарнинг 26 нафар мансабдор шахсларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддаси 3-қисмига асосан 44,7 миллион сўм;
 
- солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка ўз вақтида тақдим этмаган корхоналарнинг 189 нафар мансабдор шахсларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддаси 6-қисмига асосан 97,6 миллион сўм маъмурий жарималар қўлланилди.
Фирдавс БЕК

Теглар:Киракаш жарима 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар