У бу ҳақда бугун, 10 январь куни бўлиб ўтган анъанавий йиллик матбуот конференциясида маълум қилган.
Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан “муайян вазиятларни инобатга олган ҳолда” учрашишга тайёрлиги тўғрисида баёнот берди. У бу ҳақда бугун, 10 январь куни бўлиб ўтган анъанавий йиллик матбуот конференциясида маълум қилган.
Ўтгани йилнинг ёзида Мун Чжэ Ин Берлин шаҳрида чиқиш қилганида, КХДР етакчиси билан учрашув ярим оролдаги қарама-қаршилик ва тарангликни бартараф этишга хизмат қилса, учрашишга тайёрлиги тўғрисида баёнот берганди.
Икки корейс давлати етакчиларининг олий даржадаги учрашуви 2000 ва 2007 йилда, Шимолий Кореянинг собиқ етакчиси Ким Чен Ир ҳаётлик даврида бўлиб ўтган.