...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жанубий Корея Президенти Ўзбекистонга келади


14:39, 08.11.2018 Жамият
 3 314

Шавкат Мирзиёев 2017 йил ноябр ойида Жанубий Кореяга давлат ташрифини амалга оширганди.

Жанубий Корея Президенти Мун Чжэ Ин 2019 йилда Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Владимир Норов Сеулда ўтган “Корея-Осиё 2018 форуми” халқаро анжуманида маълум қилди.
 
Владимир Норовнинг айтишича, Жанубий Корея Президенти ташрифига тайёргарлик кўриш мақсадида Тошкентда 29-30 ноябрь кунлари Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти Шимолий иқтисодий сиёсат қўмитаси ва Ханьянг университети билан Ўзбекистон-Корея: семинари ўтказилади.
 
“Тошкент ва Сеул ўртасидаги сиёсий ишонч ва ўзаро тушунишнинг юқори экани келгусида ҳам мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш учун энг қулай шарт-шароитларни яратмоқда.
 
Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йил ноябрь ойида Корея Республикасига қилган давлат ташрифи стратегик шерикликни ҳар томонлама чуқурлаштириш ва иқтисодий ва сармоявий соҳаларда 10 миллиард доллардан зиёд шартномалар имзоланган Қўшма баёнотнинг қабул қилиниши халқаро кузатувчиларнинг ҳам эътирофига сазовор бўлди.


 
Худди шу сабаб билан Ўзбекистонда Корея Президентининг Ўзбекистонга жавоб ташрифини энг юқори даражада ташкиллаштириш бўйича барча зарур саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда”, деган Норов.
 
Ноябрь ойи охирида ташкил қилинадиган семинар давомида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил ноябр ойида Жанубий Кореяга давлат ташрифини амалга оширганди.

Теглар:Мун Чжэ Ин Жанубий Корея 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар