Йиғилишда эришилган натижалар алоҳида қайд этилар экан, 2018 йилда ва яқин истиқболда амалга оширилиши зарур бўлган устувор вазифалар ҳақида ҳам сўз борди.
Унда Президент бу соҳада кадрлар тайёрлаш масаласида жуда орқада эканимизни алоҳида таъкидлади.
Ўтган йилда рақамли телевидение қамрови 88 фоиздан 100 фоизгача етказилди. Мобиль алоқадан фойдаланувчилар сони 7 фоизга ошиб, 22,8 миллионга етди. 2017 йилда ахборот технологиялари соҳасида 7,7 триллион сўмлик ёки 2016 йилга нисбатан 26 фоизга кўп хизмат кўрсатилди. Инвестиция дастури доирасида 260 миллион доллар ўзлаштирилди.
Йиғилишда эришилган натижалар алоҳида қайд этилар экан, 2018 йилда ва яқин истиқболда амалга оширилиши зарур бўлган устувор вазифалар ҳақида ҳам сўз борди.
Президент Шавкат Мирзиёев ахборот технологиялари соҳасида ҳали қилинадиган ишлар кўплиги, эришилган натижалар бошқа давлатларга қараганда анча паст кўрсаткичда эканлигини қайд этди.