...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жанубий Корея ортидан Қатарда ҳам бош мураббий ўзгарди


19:49, 04.07.2017 Спорт
 2 626

Янги мураббийнинг дебют ўйини 31 август куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Бироз аввал Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2018 турнирига саралаш босқичидаги рақиби – Жанубий Корея термасига янги бош мураббий тайинлангани ҳақида хабар бергандик.
 
Ўзбекистоннинг яна бир рақиби Қатар Жанубий Корея устидан қозонилган ғалабадан сўнг 2016 йил сентябрь ойидан буён бошқариб келган Хорхе Фоссатини истеъфога чиқарганди.
 
Бугун, 4 июль куни Қатар терма жамоасига янги мураббий тайинланди. Қатар футбол федерацияси расмий сайтида ёзилишича, унинг ўрнига шу вақтга қадар Қатар ёшлар терма жамоасида ишлаб келган Феликс Санчес тайинланган.
 
Янги мураббийнинг дебюти шу йилнинг 31 август куни ЖЧ-2018 саралаш босқичи 9-турида Сурияга қарши ўйинда бўлиб ўтиши кутилмоқда.
 
Маълумот учун, Қатар терма жамоаси айни вақтда ЖЧ-2018 саралашида гуруҳдаги 6 жамоа орасида 5-ўринни эгаллаб турибди.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Жанубий Корея Ули Штилике Шин Тэ Йонг Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!