...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: Хитойда “шаҳар-ўрмон” қурилиши бошланди


19:34, 04.07.2017 Технология
 3 773

Шаҳарда қуриладиган биноларнинг томлари ва балконларидаги 175 гектар майдонга 40 минг дарахт ва бошқа миллион хил ўсимликлар экилади.

Хитойда ҳаво зарарланиши муаммоси жуда долзарб. Шу боис ҳукумат мамлакатда атроф-муҳитни яхшилаш учун барча зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқда.


 
Лючжоу округида боғ-уйлар қуриш орқали мазкур муаммони ечишга қарор қилишди. Италиянинг “Stefano Boeri Architetti” компанияси 30 минг аҳолига мўлжалланган “шаҳар-ўрмон” лойиҳасини ишлаб чиқди. Шаҳарда қуриладиган биноларнинг томлари ва балконларидаги 175 гектар майдонга 40 минг дарахт ва бошқа миллион хил ўсимликлар экилади.


 
Ҳисоб-китобларга кўра, бир йил ичида “шаҳар-ўрмон” деярли 100 минг тонна карбонат ангидридни ва 57 тонна ҳавони ифлослантирувчи моддаларни ютиб, атроф-муҳит учун фойдали бўлган 900 тонна кислород ишлаб чиқаради.


 




“Шаҳар-ўрмон” қурилиши 2020 йилда якунланиши мўлжалланган. 
Сумбула

Теглар:Шаҳар-ўрмон Хитой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!