Ханкук хорижий тиллар университети, Ханшин университети ва Пусан университетида ўзбек тили ўрганилади.
Учрашув чоғида Ли Жун Сик Корея Республикаси бир вақтлар жаҳондаги иқтисодий жиҳатдан ривожланмаган мамлакатлар қаторида турганини қайд этиб ўтди. Кейинчалик Корея Республикасининг иқтисодий тараққиёти таълим ва фан ривожига асосланган эди. Ўзбекистон ҳам шундай йўл тутдики, бу йўл ижобий натижаларга олиб келишини ишонч билан айтиш мумкин, деди Бош вазир ўринбосари.
Учрашувда олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди. Маълумки, 2014 йилдан буён Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ўз фаолиятини йўлга қўйган бўлиб, у ерда ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси учун етук кадрлар тайёрланмоқда.
Қайд этиш керакки, Ханкук хорижий тиллар университети, Ханшин университети ва Пусан университетида ўзбек тили ўрганилади. Ўзбек тилини ўрганаётган Корея Республикаси фуқаролари стажировка ўтиш учун мунтазам равишда Ўзбекистонга ташриф буюришади.