...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жангариларни ёллаган Обид Абдираимов 5 йилга қамалди


17:37, 14.12.2017 Олам
 4 540

Бугун Москва ҳарбий суди Петербург шаҳрида ўтказилган сайёр мажлисида Россияда тақиқланган Ислом давлат террорчилик гуруҳига одамларни ёллаган шахсни беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Жорий йилнинг 3 апрелида Россиянинг Петербург шаҳри метросида террорчилик ҳаракати содир этилгани тўғрисида хабар берган эдик.
 
Бугун Москва ҳарбий суди Петербург шаҳрида ўтказилган сайёр мажлисида Россияда тақиқланган Ислом давлат террорчилик гуруҳига одамларни ёллаган шахсни беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Асли келиб чиқиши Қирғизистоннинг Ўш шаҳридан бўлган Обид Абдираимов, 2015 – 2017 йиллар давомида Петербург шаҳрида марказий осиёликларни Ислом давлати террорчилик гуруҳига даъват қилганини тан олган.
 
Судьянинг таъкидлашича, судланувчининг шахсий маълумотларини ҳисобга олиб, “қонунда белгиланиши мумкин бўлган энг кам жазо муддати”ни белгилаган.
 
Судда кўриб чиқилган жиноий иш материалларида қайд қилинишича, айбланувчи Абдираимов икки кишини террорчилар гуруҳига жалб қилишга эришган ва улар Туркия орқали Сурияда Ислом давлати террорчилар гуруҳи назорат қилган ҳудудларда маълум вақт давомида бўлишган. Шулардан бири Россияга қайтиб келган.    
Обил Сафаров

Теглар:Петербург Террорчилик ҳаракати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!