...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Реал” катта қийинчилик эвазига Сардор Рашидов жамоасини мағлуб этди


17:26, 14.12.2017 Спорт
 3 740

Ўзбекистонлик футболчи “Реал” рақибига айланди.

Аввал хабар бериб ўтганиздек, футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов фаолият олиб борадиган “Ал-Жазира” клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мусобақасининг ярим финалида Мадриднинг “Реал” клуби билан баҳс олиб борди.
 
Қизиқарли кечган учрашувда “Реал” жамоаси қийинчилик билан “Ал-Жазира” устидан 2:1 ҳисобида зафар қучди.
 
“Ал-Жазира” деярли фантастик ғалабага яқин келганди, лекин ҳакам амирликларнинг бир голи оффсайддан киритилганина қайд этди.
 
Бундан ташқари “Реал” биринчи бўлимнинг ўзида деярли 20 га яқин хавфли вазият яратди лекин баъзида дарвозабон маҳорат кўрсатган бўлса, баъзида “қироллик клуби” футболчилари мўлжалда адашишди.
 
Ўйиннинг 41-дақиқасига келиб “Ал-Жазира”нинг кам сонли қарши ҳужумларидан бири гол билан якунланди.
 
Иккинчи бўлимнинг 53-дақиқасида Криштиану Роналду “Ал-Жазира” ҳимоячиларининг хатосидан кейин орадаги фарқни қисқартирди.
 
81-дақиқада яна бир “Реал”нинг ишонган футболчиларидан бири Гарет Бэйл захирадан майдонга тушди ва ўз қайтиши (жароҳат олиб сафдан чиққанди) ни ғалабали гол билан нишонлади.
 
Ўйин якунига қадар яна бир қанча хавфли вазиятлар содир этилганди, бироқ мухлислар бу учрашувда бошқа гол кўра олишмади.
 
Сардор Рашидов эса аввалгидек захирада қолдирилди.
 
Маълумот учун, “Реал” энди мусобақа финалида Бразилиянинг “Гремиу” клуби билан ўйнаса, Рашидов клуби учинчи ўрин учун “Пачука” билан баҳс олиб боради.
 
Клублар ўртасидаги ЖЧ. 1/2 финал.
 
“Ал-Жазира” – “Реал Мадрид” - 1:2.
Голлар: Ромариньо (41), Роналду (53) Бэйл (81).
 
Аль-Жазира – Ҳасиф (Саиф, 51), Фарис Жума, Айед, Умар, Ал-Ҳаммади (Ал-Утайба, 60), Юсуф (Ал-Ғилоний, 72), Рашид, Буссуфа, Фаёз, Али Мабхут, Ромариньо.
 
“Реал”: Навас, Варан, Марсело, Ҳакими, Начо, Модрич, Каземиро, Иско (Асенсио, 68), Ковачич (Васкес, 68), Роналду, Бензема (Бэйл, 81).
 
Огоҳлантиришлар: Айед (68).
 
Клублар ўртасидаги ЖЧ тақвими
 
Ярим финаллар
 
12 декабрь. “Гремио” - Пачука  - 1:0
 
13 декабрь. “Ал-Жазира” – “Реал” - 1:2
 
3-ўрин учун баҳс
 
16 декабрь, 19:00. “Пачука” – “Ал-Жазира”
 
Финал
 
16 декабрь, 22:00. “Гремио” – “Реал”.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Реал Ал-Жазира Сардор Рашидов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!