...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чилонзорда аптекани “ўмарган”лар узоққа қочиб кета олмади


17:11, 14.12.2017 Жамият
 4 015

Ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ томонидан ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми “в” банди аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

2017 йилнинг 13 декабрь куни соат тахминан 14:30ларда, Алишер Абдулазизович Исроилов ва Жасур Шоисломович Маҳкамов, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ равишда талон-торож қилиш мақсадида, Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган дорихонага кирганлар.

Шундан сўнг, сотувчи Умаров Боситхон Каримжоновичнинг чалғиб турганлигидан фойдаланиб, жами баҳоси 1миллион 415 минг сўм бўлган дори воситаларини очиқдан-очиқ эгаллаб олиб, жиноят содир этилган жойдан яширинганлар.

Тошкент шаҳар ИИББ ППХ ходимлари томонидан ўтказилган “Тозалаш-Антитеррор” тадбири давомида, жиноятчилар аниқланиб, қўлга олиндилар.

Мазкур ҳолат юзасидан, Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ўзганинг мулкини талон-тарож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот гуруҳи хабарига кўра, жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исмининг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.
Сиёвуш Тўрахўжаев
 

Теглар:Тошкент шаҳар ИИББ Тозалаш-Антитеррор Талончилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар