1 миллион 100 мингта уй-жойнинг ҳужжати 15 йилдан ортиқ вақт мобайнида расмийлаштирилмаган ва 145 мингта кўчмас мулк объектидан ҳеч қандай ҳужжатсиз фойдаланиб келинган.
Бу маълумотни текшириш мақсадида Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси ва унинг расмий нинг сайти – “kadastr.uz”дан ҳам бирор аниқ маълумот ололмай, сарсон бўлган эдик.
Афсуски бу борада Тошкент шаҳар Ер ресурлари ва давлат кадасрти бошқармаси ҳам “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси ҳам расмий жавоб беришгани йўқ.
Кеча, 13 декабрь куни эса Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ер ресурслари, геодезия ва кадастр соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигига бағишланган йиғилиш ўтказилгани ҳақида ҳам хабар бердик.
Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган бу йиғилишда “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси раҳбариятида ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри соҳасида муносабатларни комплекс тартибга солиш, ерлардан оқилона ва самарали фойдаланишни ташкил этиш, таъсирчан назоратни таъминлашда ташаббус етишмаётгани қаттиқ танқид остига олинди ва соҳада ҳал этилиши талаб қилинаётган кўплаб муаммолар борлиги қайд этилди.
Жумладан, жорий йилда агротехник тадбирлар бажарилиши ва шартномада кўзда тутилган экинларни тўлиқ экиш устидан тизимли мониторинг ўрнатилмагани оқибатида 833 та фермер 13 минг гектарга пахта ва ғалла экиш бўйича шартномавий мажбуриятини бажармагани кўрсатиб ўтилди.
Шунингдек, соҳага ахборот коммуникацияларини, жумладан, кўчмас мулк ҳисобини юритиш бўйича ягона ахборот тизимини жорий қилиш, солиқ органлари билан кунлик ахборот алмашинув ишларида сусткашликка йўл қўйилгани ҳам таъкидланди.
Муҳокамада, ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри соҳасида муносабатларни комплекс тартибга солиш, ерлардан оқилона ва самарали фойдаланишни ташкил этиш, таъсирчан назоратни таъминлашда Қўмита раҳбариятида ташаббус етишмаётгалиги қаттиқ танқид қилинди. Ушбу соҳада ҳал этишни талаб қиладиган кўплаб муаммолар борлиги қайд этиб ўтилди.
Жумладан, жорий йилда агротехник тадбирлар бажарилиши ва шартномада кўзда тутилган экинларни тўлиқ экиш устидан тизимли мониторинг ўрнатилмагани оқибатида 833 та фермер 13 минг гектарга пахта-ғалла экинларини экиш учун шартнома тузиб, умуман экмагани кўрсатиб ўтилди.
Дарҳақиқат, биз аввалроқ, Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг ОАВ билан ёмон муносабатда бўлгани ҳақида тўхталган бўлсак, бугун эса айнан мана шу йиғилишни кенгроқ ёритиши мақсадида “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси ходимларига мурожаат қилдик ва уларнинг “Qalampir.uz” сайти муҳаррирининг мурожаатига “кўнгилдагидек” муносабатда бўлмаганликларига ҳам тўхталишга мажбурмиз.
Гапнинг индаллосини айтганда, айни пайтда “Ергеодезкадастр” давлат қўмитасининг расмий сайти “ygk.uz” орқали тезкор маълумот олишнинг асло имкони йўқ. Худдики, сайт “расмиятчилик учун очилгану”, унда ҳамма ишлар “қўл ичида бажарилаяпти” деган хаёлга борасан, киши.
Қўмитанинг расмий веб сайтида ҳаттоки, қўмитанинг ишончи телефони орқали кўриб чиқилган мурожаатлар сони ҳам 2017 йилнинг 20 сентябрь куни ҳолатида турибди.
Демак, ишонч телефонига ушбу санадан сўнг, мурожаат келиб тушмаган ёки келиб тушган мурожаатлар мутлақо қайд этилмаган.
Сайтнинг “Ўзбекистон янгиликлари” бўлимида аҳвол жуда ҳам ачинарли ҳолатда десак бўлади. Чунки ортда қолиб бораётган 2017 йилда, ушбу сайтда бор-йўғи 3 кун давомида 20 га яқин янгилик киритилган бўлиб, уларнинг 80 фоизи 2017 йилнинг 11 сентябрь куни тўлдирилган. Бунга нима дейсиз?
“Qalampir.uz” интернет нашри Қўмитанинг сайтидаги камчиликлар ва умуман ОАВ билан очиқ ишлашни йўлга қўйилиши борасида изоҳ брилишини сўраб қолади.