...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жамила Шермуҳаммедова: “Бесоқолбозликни қонун даражасига олиб чиққан мамлакатлар таназзулга юз тутади”


18:39, 04.08.2016 Жамият
 8 254

“Ҳеч қайси дин бесоқолбозликни қўллаб-қувватламаган ва қўллаб-қувватламайди ҳам. Бу аҳлоқсизлик, бу бемаънилик, бу ҳайвонийлик”, дейди олима.

Аввалроқ, кўплаб мурожаатларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маърифат кенгаши эксперти, тадқиқотчи, фалсафа фанлари доктори, профессор Жамила Шермуҳаммедова “Qalampir.uz” сайти учун махсус интервью ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик. Олима суҳбат давомида бугун дунёнинг кўплаб мамлакатларида анъанавий оила тушунчаси йўқолиб бораётгани, баъзи мамлакатлар бир жинсли никоҳни қонун даражасига олиб чиққанини қоралаб, бу ўша мамлакатни таназзулга етаклайдиган йўл эканини алоҳида таъкидлади.
 
“Мен дунёнинг 52 мамлакатида бўлдим. 45 йилдан буён оила мавзусида тадқиқотлар ўтказаман. Кўплаб миллатлар ва элатларнинг оилаларини ўргандим. Ҳеч шубҳасиз бир нарсани айта оламанки, ўзбек оилаларидек оилалар ҳеч қаерда йўқ. Чунки бизда илм, маънавият, андиша, инсоф, имон, эътиқод, диёнат, сабр, ҳавас, ишонч, меҳр, мурувват, ҳурмат бор. Асрлардан асрларга ўтиб келаётган қадриятлар бор. Бир жинсли никоҳнинг кўпайиб бораётгани, умуман, бундай иллатларнинг таг илдизи илмсизликка бориб тақалади.
 
Баччабозликни қонун даражасига олиб чиққан мамалакатларнинг келгуси тақдирини тасаввур қилишнинг ўзи қийин. Бу генетикага ўз таъсирини ўтказади, бориб-бориб давлатнинг таназзулга юз тутишига сабаб бўлади. Ҳеч қайси дин бесоқолбозликни қўллаб-қувватламаган ва қўллаб-қувватламайди ҳам. Бу аҳлоқсизлик, бу бемаънилик, бу ҳайвонийлик. Биз европа бунга қачон чек қўяркин, деб уларни кутиб ўтиришимиз керак эмас. Аксинча, ўзимиз бугунданоқ ҳаракатни бошлашимиз, тарбияни тўғри олиб боришимиз лозим”, дейди Жамила Шермуҳаммедова.
 
Олима бугун оилалардаги ажримлар масаласига алоҳида эътибор қаратиб, статистик маълумотларга мурожаат қилди ва ажримларнинг асосий сабаблари ҳамда сабабчиларини санаб ўтди. У оилаларга дарз кетишига бир сўз билан “Тўқликка шўхлик, кўрмаганнинг кўргани қурсин”, деб таъриф берди. 
Қамариддин Шайхов
Суратлар муаллифи: Бекзод Мирсодиқов (Aslzod)

Теглар:Жамила Шермуҳаммедова Бесоқолбозлик Оила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар