Ивета Григуле Тошкент шаҳрига “Ўзбекистон-Европа Иттифоқи” парламент ҳамкорлиги қўмитасининг 12 ялпи мажлисини ўтказиш учун Европарламент аъзолари гуруҳини бошқариб келган.
Ивета Григуле Тошкент шаҳрига “Ўзбекистон-Европа Иттифоқи” парламент ҳамкорлиги қўмитасининг 12 ялпи мажлисини ўтказиш учун Европарламент аъзолари гуруҳини бошқариб келган.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларнинг ажралмас ва муҳим қисми сифатида Олий Мажлис палаталари ва Европарламент ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзаро алоқаларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш ҳисобига кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги таъкидланди.
Учрашувда ЕИ Делегацияси Раҳбари, Элчи Эдуардс Стипрайс иштирок этди.