...
МЕНЮ
ONLINE TV

Италия пиццаси ЮНЕСКО рўйхатига киритилиши мумкин


02:04, 06.03.2016 Олам
 2 468

Якуний қарор 2017 йили Парижда омма эътиборига ҳавола этилади.

Италия ҳукумати ЮНЕСКОга инсониятнинг номоддий анъанавий мероси сифатида неаполитан пиццасини рўйхатга киритиш масаласини кўриб чиқиш таклифини билдирди. Бу ҳақда “Vistanews.ru” нашри хабар берди. Бу таклиф ЮНЕСКОнинг Париждаги аъзоларига аллақачон билдирилган, эндиликда уларнинг якуний қарорини эшитиш қолди, холос.

2017 йил неаполитан пиццасини инсониятнинг номоддий анъанавий мероси киритилгани ёки бу таклиф рад қилингани ҳақидаги аниқ маълумотлар Парижда эълон қилинади. Айни масала юзасидан борадиган муҳокамада дунёнинг 200 давлатидан вакиллар иштирок этади.

Италияликлар анъанавий ушбу таомни фақатгина таъми билан эмас, балки итальян миллий таомлари сирасига кирувчи ва итальян халқининг ўзига хослигини акс эттирувчи таом, деб ҳисоблашади.

Маълумот учун айтиш керакки, ЮНЕСКО рўйхатига турк кофеси, Грузия анъанавий виноси, Шимолий Корея кимчиси ва яна қатор давлатларнинг миллий таомлари, ичимликлари киритилган.
Умида Якубова

Теглар:Итальян пиццаси ЮНЕСКО 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!