Портлаш оқибатида 67 киши тан жароҳатларини олди, улардан 2 киши оғир аҳволда.
Ҳозирчага бўлган маълумотларга кўра, дарё трамвайининг двигатели портлаб кетиши натижасида 67 киши турли тан жароҳатларини олишган. Сув усти трамвайининг бортида 70 нафар йўловчи бўлган.
“Портлаш оқибатида 67 киши тан жароҳатларини олди, улардан 2 киши оғир аҳволда. Ушбу ҳалокат Рамкамхенге Сой 39га яқин жойда содир бўлган”, – дейди полиция бошлиғи Пол Кол Сараят Чуннават.
Япониянинг Таиладдаги элчихонаси вакиллари берган тахминий маълумотларга асосан Киодо агентлиги жарохатланганлар орасида 1 нафар Япония фуқароси бор эканини айтган. Тиббиёт ходимларининг фикрича, унинг ҳаёти хавф остида эмас.
Ҳалокат тахминларга кўра, дарё трамвайи бортида ёқилғининг тўкилиб кетиши портлашга сабаб бўлган бўлиши мумкин. Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда.