...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунёни йиғлатган норасида Айлан Курдининг ўлимига айбдорлар қамалди


01:19, 06.03.2016 Олам
 15 314

Икки суриялик тўрт йилга озодликдан маҳрум этилди.

Туркия суди икки сурияликни беш кишининг денгизда чўкиб кетишида айблаб, 4 йил озодликдан маҳрум қилди. Сувга ғарқ бўлган беш киши орасида бутун дунёни йиғлатган норасида Айлан Курди ҳам бор эди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Ўтган йилнинг сентябрь ойида уч ёшли Айланнинг жасади Туркиянинг жануби-ғарбидаги соҳил бўйида топилган эди. У онаси ва акаси, шу билан бирга бир қанча мигрантлар билан Грецияга қайиқ орқали йўл олганди.

Хабарга кўра, қамоққа олинган икки суриялик контрабандада айбланмоқда ва ўша ағдарилиб кетган қайиққа уларнинг алоқалари бор.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Айлан Курди Сурия Греция Туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

титан
11:35 16.04.2016

илтимос янги ва қизиқарли хабарлар бўлса қўйинг



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!