...
МЕНЮ
ONLINE TV

Испаниялик уйсиз фуқаро профессионаллар томонидан хипстерга айлантирилди (видео)


10:36, 20.03.2017 Бу қизиқ
 3 310

Жараён якунига етгач, Хосе Антонио ўзини ойнада кўриб, таний олмади ва йиғлаб юборди.

Испанияда 25 йилдан бери кўчада яшовчи Хосе Антонио ўз ишининг профессионаллари бўлган соч турмаги усталарининг эътиборини тортди.
 
Шу тариқа улар соч-соқоли оқариб, кўзлари маъюс тортиб қолган Хосе Антониони гўзаллик салонига таклиф қилишди.
 
Хосе бу таклифга ҳайрат ва иккиланиш билан рози бўлди.
Бир неча соатлик ҳаракатлардан сўнг, у бутунлай бошқа кишига айланди.
 
Эътиборингизга ҳавола этилаётган видеода соч турмаги ва услуб усталарининг Хосени ўзгартиришни қай тарзда амалга оширганликларини кўришингиз мумкин.
 
Жараён якунига етгач, Хосе Антонио ўзини ойнада кўриб, таний олмади ва йиғлаб юборди. Унинг аввал маъюс бўлган кўзлари яна кула бошлади.
 
55 ёшни қарши олган бу фуқаро гўзаллик салонига киргунига қадар 65 ёшли кексани эслатарди. Энди эса унга 50 ёш бериш ҳам мушкул.
 
Дарвоқе, ушбу ўзгаришдан сўнг, Хосе Антонио кўзларида ёш билан ўзига бўлган ишончи қайтганини, эндиликда бирор ишга жойлашиб, ҳаёт тарзини ўзгартиришга қарор қилганини айтган.
Умида Якубова
 

Теглар:Гўзаллик салони Профессионал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Akmal
00:21 21.03.2017

Шунчанки яхши одамларга рахмат



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!