АҚШда қайси вазнда жанг олиб бориши, қайси жамоада машғулотлар ўтказиши тўғрисида етарлича маълумот йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Муроджон 1994 йилнинг 2 ноябрь куни Наманган вилоятининг Чуст туманида туғилган.
У фаолияти давомида Осиё чемпионати ва Жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эгалик қилган.
Ҳаваскор боксда Муроджон мураббийлари Қобилжон Каримов ва Тўлқин Қиличов ишончини тўлиқ оқлади, десак муболаға бўлмайди.
56 кг вазн тоифасида ҳаваскор бокс жангларида иштирок этган боксчимизнинг АҚШда қайси вазнда жанг олиб бориши, қайси жамоада машғулотлар ўтказиши тўғрисида етарлича маълумот йўқ.
Лекин, шуни айтишимиз мумкинки, АҚШ визасига аллақачон эга бўлган чарм қўлқоп устаси йўлга ҳозирлигини бошлаб юборган.
Ҳаваскор боксда ажойиб натижаларга эришган боксчимизга профессионал боксда Шоҳжаҳон Эргашевнинг йўлини берсин, деб тилак билдириб қоламиз.