Боксчи профессионал рингда янги марраларни забт этиш учун АҚШга йўл олган.
Шаҳрам Ғиёсов профессионал рингда янги марраларни забт этиш учун АҚШга йўл олган.
Эслатиб ўтамиз, Шаҳрам ўтган йили 69 кг вазн тоифасида Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида кумуш медални қўлга киритган эди.
Шаҳрам шунингдек, жорий йилнинг май ойида Тошкентда ўтган Осиё чемпионати ҳамда сентябрь ойида Германиянинг Гамбург шаҳрида ташкил этилган жаҳон чемпионатида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилгани ҳақида хабар бергандик.
Бундан ташқари 2015 йили ёшлар ўртасида Якутск шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида ҳам олтин медаль билан тақдирланган.
Ғиёсов яна бокс бўйича қатор миллий ва халқаро турнирларда ғолиб ҳамда совриндорлар қаторидан ўрин эгаллаб келган.
Таъкидлаш жоизки, Рио Олимпиадасида иштирок этган яна бир ўзбекистонлик боксчи Фазлиддин Ғойибназаров жаҳоннинг нуфузли Top Rank Team промоутерлик гуруҳи аъзосига айланганди.
Таҳририятимиз номидан Шаҳрам ва Фазлиддиннинг келгуси фаолиятларига омадлар тилаб қоламиз!