Ўзбекистонлик боксчининг 4-жангидаги рақиби 38 та жанг ўтказган.
АҚШнинг Калифорния штатида бўлиб ўтадиган жангда Шаҳрам Ғиёсовга ганалик Альберт Менса рақиблик қилади.
Маълумот учун, Шаҳрам шу кунгача проф рингда учта жанг ўтказган ва уларнинг ҳаммасида ғалаба қозонган (2 та нокаут билан).
Африкалик боксчи эса 38 та жанг ўтказиб, 31 тасида ғолиб бўлган (15 тасида рақибларини нокаутга учратган). Олтита жангда мағлубиятга учраган бўлса, битта баҳсда дурангга эришган.