Биласиз, куз ойларида бир қатор FIFA кунлари мавжуд.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2018 йилнинг ўзида Тошкентда 3 та ўртоқлик ўйини ўтказади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, МОҚ президенти ва ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов бир қатор футбол ассоциациялар билан ўзаро имзолаган меморандумлари асосида, шунингдек, FIFA президенти Жанни Инфантино ва AFC президенти Шайх Салмон Иброҳим бин Халифа кўмаги ёрдамида Осиёнинг бир қатор терма жамоалари билан Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
Жумладан, 6 сентябрь куни Тошкентдаги “Миллий” стадионида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурияга қарши баҳс олиб боради. Ўйин мухлислар учун қулай бўлган пайт соат 20:00 да бошланади.
Бундан ташқари, октябрь ойидаги FIFA кунларидан ҳам унумли фойдаланиш режалаштирилган. 13 октябрь куни Шимолий Корея билан, 16 октябрь куни эса Қатар терма жамоасига қарши Тошкентда ўртоқлик ўйинлари бўлиб ўтади.
Мураббий Эктор Купер мазкур ўйин орқали Ўзбекистон терма жамоасининг асосий таркибини шакллантириб боради. Ҳозирда қолган FIFA кунларида ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ўртоқлик ўйини ташкил қилиш борасида музокаралар олиб борилмоқда.
Жумладан, Эрон футбол федерацияси билан ўтказилаётган музокаралар ижобий якунига етса, 11 сентябрь куни Ўзбекистондаги футбол мухлислари Осиёнинг ушбу гранд жамоасини Тошкентда кўришлари мумкин бўлади.

Акмалхон Эшонхонов