Қизалоқ сунъий уруғлантириш усули билан дунёга келган.
Бир неча кун аввал, Испаниянинг Луго шаҳрида истиқомат қилувчи 62 ёшли Лина Альварес учинчи бор она бўлиш бахтига муяссар бўлди.
Вазни 2,4 килограмм бўлган қизалоқ 10 октябрь куни туғилган. 18 октябрда эса она ва болага туғруқхонадан чиқиш учун рухсат берилган. 60 дан ошган аёлнинг она бўлиши жуда кам учрайдиган ҳолат бўлгани, кўпинча бундай туғруқда муаммолар учраши боис Испания хукумати бу ҳақда бир неча кун ўтиб, ОАВга хабар берди.
“Мен барча аёлларни катта ёшда она бўлишга уялмасликка чақираман. Бу табиат ҳодисаси, шифокорлар бу борада ҳеч нарсани ҳал қила олишмайди”.
Айни хабар ижтимоий тармоқда пайдо бўлгач, кўпчилик Линанинг саломатлигининг ишонч ҳосил қилиб, шу ёшда фарзанд кўришга аҳд қилганига тасанно айтишди. Бироқ, унинг бу ҳаракатини худбинликка йўйганлар ҳам бўлди.
Маълумотларга кўра, Линанинг 2 ўғли бор. Тўнғич ўғли 27 ёшда. У ногирон туғилган. Иккинчи, соғлом фарзанди эса 10 ёшда. Альварес қизалоқни сунъий уруғлантириш йўли билан дунёга келтирган.

Умида Якубова