...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ёзёвон тумани туғруқхонасида ўтган қишда ҳар куни 18 соатдан чироқ бўлмаган


21:44, 17.07.2017 Жамият
 5 147

Туғруқхонанинг “қадим замон”дан қолган “РАФ” ва “Вилис” автомашиналари “тўкилиб” бўлган.

Марғилон шаҳар туғруқ комплексида бемор она-болалар учун умуман жой етишмаслиги сабабли 2 кишилик хонага 4 кишидан беморлар ётқизилган. Бу муаммолар депутатлик гуруҳлари Фарғона, Марғилон, Қувасой шаҳарлари ва Ёзёвон туманида оналар ва болалар ўртасида касалланиш ҳамда ўлим ҳолатини ўрганиш натижаларида аниқланган.
 
Шифохоналарда “Bella”, “EKG”, “KYUVEZ”, “CRAR” аппаратлари етишмаган. Ҳатто мавжуд 5 та автоклавнинг 2 таси яроқсиз аҳволга тушиб қолган. Туғруқхонанинг “қадим замон”дан қолган “РАФ” ва “Вилис” автомашиналари “тўкилиб” бўлган.
 
Беморларнинг кўплиги ҳамда улар учун шароитлар етишмаслиги сабабли 2017 йилнинг биринчи чорагига кўра, вилоят перинатал марказида ўрин-кун режасини чақалоқлар реанимацияси 432,8 фоизга, катталар реанимацияси 218 фоизга бажарган.
 
Ёзёвон тумани туғруқхонасида ўтган қиш мавсумида кунига 18 соатдан электр энергияси бўлмаган.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Марғилон туғруқ комплекси электр энергияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар