...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нигериялик фуқаро 97 та рафиқасининг устига яна уйланмоқчи


12:37, 20.10.2016 Олам
 5 903

Муҳаммад Белло Абубакарнинг 185 нафар фарзанди бор.

2008 йили Нигерияда 86 марта оила қурган киши сифатида машҳурлик қозонган Муҳаммад Белло Абубакар айни вақтда яна уйланиш истагида. Бу ҳақда у Нигериянинг “Vanguard” газетасига берган интервьюсида айтган.
 
Аслини олганда, журналистлар унинг вафот этгани хақидаги хабарни тарқатишгач, Муҳаммад Белло Абубакар ўзининг тирик эканини, ҳали анча яшаш ва яна бир неча бор уйланиш орзуси борлиги ҳақида айтган, деб ёзади “Independent”.
 
185 нафар фарзанднинг отаси бўлган 92 ёшли Муҳаммад Белло Абубакар ўлими ҳақидаги хабар ҳасадгўйлар томонидан тарқатилган ёлғон эканини айтади.
 
Мухаммад Белло Абубакар ҳаёти давомида ҳаммаси бўлиб 107 марта уйланган. Уларнинг 10 та хотини билан эса ажрашган. Шундай қилиб, айни дамда унинг 97 та рафиқаси бор. 
Умида Якубова

Теглар:Муҳаммад Белло Абубакар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Ўткир
12:52 20.10.2016

Ассалом алайкум, Қалампир! Сиздан Илтимос "Ўзбекистон-келажаги буюк давлат" сўзини қора ҳарфлар билан ёзманг! Тилларанг ёки кўк ҳаворанг ҳам чиройли назаримда. Раҳмат!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!