...
МЕНЮ
ONLINE TV

130 марта уйланган, 203 та фарзанднинг отаси вафот этди


14:20, 31.01.2017 Олам
 6 014

Биз ушбу рекордчи ҳақида ўтган йилнинг октябрь ойида маълумот берган эдик. Ўшанда унинг рафиқалари сони 97 та эди

Ёдингизда бўлса, 2016 йилнинг октябрь ойида 97-рафиқасининг устига яна уйланиш истагидаги Нигериялик Муҳаммад Белло Абубакар ҳақида хабар берган эдик.
 
Бир неча кун аввал, Муҳаммад Белло Абубакар 93 ёшида Нигерияда вафот этди. Бу ҳақда “Daily Trustхабар қилмоқда.
 
Ўтган йилги маълумотларга кўра, Беллонинг 97 рафиқаси ва 185 нафар фарзанди бор эди.
 
Бу йил эса кўрсаткичлар анчагина юқори. Марҳумнинг рафиқалари сони 130 тага, фарзандларининг сони эса 203 нафарга етган.
 
Айтиш лозимки, Белло турмуш қурган аёлларининг 10 нафари билан ажрашган.
 
2008 йили Муҳаммад Белло 86 марта уйланиб, 170 та фарзандни дунёга келтирган киши сифатида машҳурлик қозонганди.
 
Ўшанда ислом суди ундан мавжуд рафиқаларидан фақатгина 4 нафарини қолдириб, қолганлари билан ажрашишни талаб қилганди. Акс ҳолда қатл этилиши айтилганди. Бироқ Белло “Қуръонда тўрттадан ортиқ марта уйланганларга жазо берилиши ҳақида ҳеч нарса дейилмаган”, деб суд хукмини бажармаганди.
Умида Якубова

Теглар:Нигерия Кўпхотинлилик Суд Муҳаммад Белло Абубакар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!