...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хориж ОАВларида президент Башар Асаднинг вафот этгани хабар қилинди


14:14, 31.01.2017 Олам
 10 545

Ёлғон деб айтилаётган бу маълумотлар тарқлаганидан бери Асад одамлар нигоҳидан ғойиб бўлгани, кўпчиликни хавотирга солмоқда

Кеча, 30 январь куни ОАВда Сурия президенти Башар Асаднинг инсультни бошдан ўтказгани, кома ҳолатида шифохонада ётгани ҳақидаги хабарлар берилди.
 
Бугун, 31 январь куни эса Асаднинг вафот этгани борасидаги маълумотлар тарқалмоқда. Бу ҳақда “Haber7.com” нашри ёзмоқда.
 
Гарчи ҳар икки маълумот расман тасдиқланмаган бўлса-да, мутахассислар ушбу миш-мишларнинг тагида ҳақиқат бўлиши мумкин, деган фикрни илгари сурмоқдалар.
 
Бошқа маълумотларга кўра, Асад 10 кун аввал, миясидаги ўсимтанинг асорати сабабли, кўзи кўрмай қолгани учун шифохонага ётқизилгани айтилмоқда.
 
“Al Jazeera” мухбири Фейсал Қосимнинг таъкидлашича, айни вақтда Асад танасининг 70 фоизи ишламаяпти. Фалаж бўлса-да, у хушида.
 
“Al-Diyar” газетаси эса Асаднинг ҳақиқатан ҳам инсультни бошдан ўтказганини тасдиқлаган.
 
Ҳозирча, Сурия хукумати президент Башар Асаднинг комада экани, унинг вафоти ҳақидаги бирор бир маълумотни тасдиқламаган.
 
Аммо ёлғон деб айтилаётган бу маълумотлар тарқалганидан бери Асад одамлар нигоҳидан ғойиб бўлгани, кўпчиликни хавотирга солмоқда.  Бу эса кўплаб нашрларнинг “Асад ҳақиқатан ҳам комада ёки вафот этган” каби тахминларга боришларига сабаб бўлмоқда.
 
Президент Башар Асад ҳақида тарқалаётган бундай хабарлардан сўнг мамлакатда тинчлик сақланиши учун рус ҳайрбийлари Суриядаги биноларни аввалгиданда кучлироқ муҳофаза қилишмоқда.
Умида Якубова

Теглар:Башар Асад Кома Инсульт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!