Ғарб давлатлари коалицияси Сурияга яна зарба бериши мумкин.
“Асад урушни ютди. Биз буни тан олишимиз керак”, деган вазир Ле Дриан.
Шу билан бирга, у Сурия президенти урушда ғалаба қозониб, тинчликка эриша олмаганини таъкидлади. Вазирнинг фикрича, бунинг учун расмий Дамашқ халқаро воситачилар орқали сиёсий қарор қабул қилиши керак.
Ле Дриан расмий Дамашқ Идлиб вилоятини террорчилардан озод этишга қатъий қарор қилганини қайд этди. У вилоят ҳукумат назоратига ўтса ҳам можаролар келиб чиқиши муаммоси ҳал бўлмаслигини таъкидлади.
Франция ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, Ҳукумат Идлиб учун жангларда тинч аҳолига қарши кимёвий қуролдан фойдаланса, Ғарб коалицияси Сурияга зарба беришини маълум қилган.
Маълумот учун, Сурия шимолидаги Идлиб вилояти ноқонуний қуролли бирлашмалар қўл остида қолаётган ягона ҳудуд.