...
МЕНЮ
ONLINE TV

Исроил Суриядаги воқеаларга аралашганми?


15:32, 30.04.2018 Олам
 2 249

Исроил армияси тунда уюштирилган ҳужумга алоқаси бор йўқлигини изохлашдан бош тортди.

Бугун, 30 апрель куни Суриянинг Хама ва Ҳалаб шаҳарлари атрофидаги ҳукумат ҳарбий объектларига ҳужум уюштирилган. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
 
Ҳозирча ким зарба бергани ҳақида маълумот йўқ. Шунингдек, ҳалок бўлганлар ва зарар ҳақида ҳам ахборот берилмаган.
 
Ҳужум натижасида Хама шаҳри атрофидаги Сурия қўшинларининг 47-бригадаси қурол омборида ёнғин келиб чиққан.
 
Ушбу қурол омбори Ҳалабдан шарқда, Ан-Найраб ва Ал-Маликий аэропортлари орасида жойлашган.
 
Ҳаво ҳужумида биринчи гумонланувчи Исроил эканлиги таъкидланмоқда. Исроил армияси эса армияси тунда уюштирилган ҳужумга алоқаси бор йўқлигини изохлашдан бош тортди.
 
Аввалроқ, Сурияда етти йилдан бери давом этаётган урушнинг зарари бир неча юз миллиарддан кўпга баҳолангани ҳақида хабар берган эдик.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Сурия Ҳалаб Башар Асад 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!