...
МЕНЮ
ONLINE TV

Испаниядаги ЙТҲда ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқароси Моҳина Абдусаидова экани маълум бўлди


23:45, 24.03.2016 Жамият
 13 588

ЙТҲ оқибатида 13 киши ҳалок бўлган, 43 киши эса тан жароҳати олган эди.

20 март куни Испаниянинг Терргона провинциясида енгил автомобиль ва автобус иштирокидаги ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик. ЙТҲ оқибатида 13 киши ҳалок бўлган, 43 киши эса тан жароҳати олган. Автоҳалокатда қурбон бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқароси ҳам борлиги ҳақида айтилган эди. Мазкур хабарни чоп этганимиздан сўнг, таҳририятимизнинг ижтимоий тармоқлардаги манзилларига кўплаб интернет фойдаланувчиларидан мактублар келди. Мактублар муаллифларидан бир қанчаси Испаниядаги автоҳалокатда ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаросини яхши танишини, Тошкентнинг “Дўмбиробод” маҳалласида истиқомат қилишини айтишдию бу хабарларни тасдиқлаш учун биз билан боғланишларини сўраганимизда, ўзларини жавобгарликдан олиб қочишди.

24 март куни журналист Тошпўлат Раҳматуллаев Facebook.com’даги шахсий саҳифаси орқали Испаниядаги ЙТҲда вафот этган Ўзбекистон фуқаросининг дафн маросимида иштирок этганини маълум қилди. “Испаниядаги ҳалокатда самарқандлик талаба Моҳина Абдусаидова ҳалок бўлди. Унинг бобоси Фарҳод Аҳмеджонов билан қадрдон дўст эдик. У билан суҳбатлаша туриб, Испаниядаги ЙТҲда вафот этган Ўзбекистон фуқароси Моҳина эканини билдим”, – деб ёзади Тошпўлат Руҳматуллаев.  

Эслатиб ўтамиз, автоҳалокат Испаниянинг Барселона ва Валенсия шаҳарлари орасида жойлашган Фрегиналс шаҳарчасига яқин ҳудудда рўй берган.

Автобусда 20га яқин мамлакатларнинг фуқаролари бўлган. Уларнинг барчаси 19-25 ёшли “Эразмус” халқаро алмашув дастури талабалари эди. Улар Барселонадан Валенсияга қайтаётганида фожиа юз берган.

Маълумотларга қараганда, автобус ҳайдовчиси ҳаракат вақтида ухлаб қолган ва автобус йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб кетган. Мувозанатини йўқотган автобус йўл четига бориб ағдарилган. Йўлнинг бошқа тарафидан келаётган енгил автомобиль эса автобусга бориб урилган.

Таҳририятимиз номидан бахтсиз ҳодиса қурбони бўлган Моҳина Абдусаидованинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдирамиз. 

Теглар:Испания ЙТҲ Моҳина Абдусаидова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар