Яқин кунларда Тошкент шаҳрида ИҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси бўлиб ўтади.
ТИВ раҳбари, меҳмонни кутиб олар экан, аввало, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг вафоти муносабати билан билдирилган таъзия ва далда сўзлари учун ўз миннатдорчилигини билдирди.
Суҳбат чоғида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон раислигида бўлиб ўтадиган ИҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясига тайёргарлик кўришнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.
ТИВК мажлисини муваффақиятли ўтказилишидан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги таъкидланди. Учрашувда қайд этилганидек, Ўзбекистон томонидан таклиф қилинган “Таълим ва маърифат – тинчлик ва бунёдкорлик сари йўл” деб номланган раислик шиорининг долзарблиги ва аҳамиятлилиги сабабли 43-сессия ва унинг якунлари ИҲТ тарихида қолади, дейилади хабарда.