...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом Каримовнинг икки китоби нашрдан чиқди


09:53, 14.07.2016 Жамият
 6 255

Истиқлолнинг 25 йиллиги арафасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Озодлик ҳавосидан тўйиб нафас олган халқ ўз йўлидан ҳеч қачон қайтмайди” ва “Ҳаёт синовларида тобланган Қашқадарё эли ҳар қандай юксак маррани эгаллашга қодир” номли а

“Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Озодлик ҳавосидан тўйиб нафас олган халқ ўз йўлидан ҳеч қачон қайтмайди” ва “Ҳаёт синовларида тобланган Қашқадарё эли ҳар қандай юксак маррани эгаллашга қодир” номли китоблари нашр этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш мақсадида 30 июнь – 1 июль кунлари Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик. Президент ташрифи давомида мазкур вилоятларнинг фаоллари, хотин-қизлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари билан учрашиб, самимий суҳбатлашди.
 
Ушбу китоблардан ана шу суҳбатлар пайтида Президент Ислом Каримов томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ўрин олган бўлиб, уларда нафақат Сурхон ва Қашқа воҳалари, балки бутун мамлакатимизнинг бугунги ва эртанги тараққиёти, Ўзбекистондаги тинчлик ва осойишталикни, обод ва фаровон ҳаётни янада мустаҳкамлаш ва қадрига етиш, олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни чуқурлаштириш, бунёдкорлик ишларини янги босқичга кўтариш, ёшларни соғлом ва баркамол қилиб тарбиялаш каби ўта муҳим ва долзарб масалалар бўйича фикр юритилади.
 
Мустақиллик йилларида мамлакатимизнинг барча ҳудуд ва минтақалари сингари Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳам улкан ўзгаришлар рўй бергани мазкур китобларда алоҳида таъкидланади. Мустабид тузум даврида асосан пахта хомашёси етиштириш билан чекланган бу воҳаларда бугунги кунда замонавий технологиялар билан жиҳозланган йирик саноат корхоналари, коммуникация тармоқлари фаолият кўрсатаётгани, фермерлик ҳаракати, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик жадал ривожланиб, қишлоқ ва шаҳарлар қиёфаси тубдан ўзгариб, одамларнинг турмуш даражаси, онгу тафаккури, дахлдорлик ҳисси тобора ортиб бораётгани ва бундай ютуқлар замирида мужассам бўлган омиллар ҳақида теран фикр-мулоҳазалар баён қилинади.
 
Ушбу китобларда тарихан қисқа муддатда Термиз, Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларининг таниб бўлмайдиган даражада ўзгариб, мамлакатимизнинг энг йирик, жадал ривожланиб бораётган иқтисодий ва маданий марказларига айлангани аниқ мисоллар асосида таҳлил этилади.
 
Мухтасар айтганда, Ислом Каримовнинг мазкур рисолалари истиқлол йилларида мамлакат қандай оғир ва мураккаб, шу билан бирга шарафли йўлни босиб ўтгани, мустақиллик ҳар бир вилоят, шаҳар ва қишлоқлар, ҳар бир фуқаро ҳаётида буюк ўзгаришларга асос ва замин бўлаётганини чуқур англашга хизмат қилади ва ана шу бебаҳо неъматни қадрлаб, уни ҳимоя қилиб яшашга даъват этади

Теглар:Ислом Каримов Каримов асарлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар