...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ироқнинг собиқ раҳбари Саддам Ҳуссайннинг китоби инглиз тилида чоп этилади


18:20, 13.07.2016 Олам
 3 526

Саддам Ҳуссайн умри давомида тўртта асар ёзган. Унинг энг сўнгги асари АҚШ босқинига қадар ёзиб тугалланган.

Ироқнинг собиқ давлат раҳбари Саддам Ҳуссайн ҳақидаги маълумотлар орасида энг кам тарқалгани бу унинг муаллифлигида тўртта китоб чоп этилгани билан боғлиқ хабар, десак адашмаймиз. Унинг китобларидан бири жорий йилнинг охиригача инглиз тилида нашр этилади,  дея “The Mirror” хабар бермоқда.
 
Ҳуссайн қаламига мансуб роман “Йўқолинг,  шайтонлар”  ёки “Даф бўлинг,  лаънатланганлар” деб номланади. Роман 2003 йил АҚШ ва унинг иттифоқчилари Ироққа бостириб кирган пайтда ёзиб тугалланган.
 
Мазкур китоб Буюк Британиянинг Геспер Пресс нашриёти томонидан Саддам Ҳуссайннинг қатл этилганига 10 йил тўлгани муносабати билан чоп этилмоқда.
 
Саддам Ҳуссайн умри давомида,  ўз номини яширган ҳолда,  учта китоб чоп эттирган.  Улар: “Забибаҳ ва қирол” (асарда ўрта асрдаги Ироқ ҳукмдори ва Забибаҳ исмли гўзал қиз ўртасидаги севги тарихи ҳақида ҳикоя қилинади), “Мустаҳкам қаср” (асар ўрта асрлардаги Ироқ ва Эрон уруши ҳақида) ва “Инсон ва шаҳар” (унда Саддам бошчилигидаги Баас партиясининг пайдо бўлиши ва ривожи ҳақида сўз боради).
 
Маълумот ўрнида, Саддам Ҳуссайн 1979-2003 йилларда Ироқ давлатини бошқарган. 2003 йилда АҚШнинг Ироққа бостириб  кириши натижасида унинг ҳокимияти ағдарилди. Саддам 2003 йилнинг 13 декабрида ҳибсга олинади ва суд қилинади.  У бир қатор оғир жиноятлари учун ўлим жазосига маҳкум этилади. Ҳуссайн 2006 йилнинг 30 декабрида қатл этилди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Саддам Ҳуссайн Ироқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!