...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом Каримовнинг дафн маросимига Путиннинг ўрнига Медведев келади


11:32, 03.09.2016 Жамият
 7 704

Бугун, 3 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президентининг дафн маросимига Россия бош вазири Дмитрий Медведев иштирок этади.

Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг дафн маросимида қатнашмайди, дея Россия давлат раҳбарининг ёрдамчиси Юрий Ушаков хабар берди.

“Давлат раҳбари 1 сентабрдан буён ишчи ташриф билан Приморск ўлкасида, у ердан 3 сентябрь, шанба куни Хитойнинг Хуанчжоу шаҳрига G20 саммитида иштирок этиш учун жўнаб кетади. Бугун президент Путин Ўзбекистонга бормайди”, дейди Ушаков.

Бугун, 3 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг дафн маросимида Россия бош вазири Дмитрий Медведев ва бош вазир ўринбосари Сергей Приходько иштирок этади, дея РИА Новости хабар берди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Ислом Каримов Таъзим Дафн маросими Дмитрий Медведев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар