...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом Каримовнинг дафн маросимига 17 давлат делегацияси ташриф буюрди


14:50, 03.09.2016 Жамият
 9 465

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовни сўнгги йўлга кузатиш учун МДҲ давлат вакиллари, Шарқий Осиё мамлакатлари делегациялари ва бошқалар Самарқандга келишди.

Бугун, 3 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовни сўнгги йўлга кузатиш маросими бўлмоқда. Мазкур маросимда иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига 17 давлат делегацияси ташриф буюрди
 
Мамлакатимизнинг Биринчи раҳбарига ҳурмат кўрсатган ҳолда Афғонистон, Тожикистон ва Туркманистон президентлари,  Беларусь, Грузия, Қозоғистон ва Қирғизистон бош вазирлари,  Хитой, Жанубий Корея, Украина бош вазири ўринбосарлари ва бир қатор халқаро таҳкилот вакиллари дафн маросимига келдилар.
 
Аввалроқ, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Самарқандга келиши ҳақида хабар тарқалган эди. Лекин  Назарбоев Хитойда бўладиган G20 саммитига иштирок этиши муносабати билан мазкур тадбирга кела олмади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Ислом Каримов дафн маросими 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар