...
МЕНЮ
ONLINE TV

БМТ бош котиби Пан ги Мун Ўзбекистон халқига ҳамдардлик билдирди


13:23, 03.09.2016 Олам
 3 742

Пан Ги Мун БМТнинг Ўзбекистон ҳукумати ва халқи билан келгусида ҳам яқин ҳамкорлик қилишга тайёр эканини тасдиқлаб ўтди.

БМТ бош котиби Пан Ги Мун Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг вафотидан чуқур қайғуда эканини маълум қилди. У ўз баёнотида марҳумнинг оиласи, Ўзбекистон ҳукумати ва халқига ҳамдардлигини билдирди.
 
БМТ бош котиби Ислом Каримовнинг Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги яқин ҳамкорликни мустаҳкамлаш, минтақавий ва глобал хавфсизликни кучайтириш, шунингдек, 2009 йилда кучга кирган Марказий Осиёда ядро қуролидан ҳоли ҳудуд яратиш шартномасининг етакчи ташаббускори эканини алоҳида таъкидлаб ўтди.
 
Бош котиб БМТнинг Ўзбекистон ҳукумати ва халқи билан келгусида ҳам яқин ҳамкорлик қилишга тайёр эканини тасдиқлаб ўтди.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:БМТ Пан Ги Мун Ислом Каримов Мотам куни 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!