...
МЕНЮ
ONLINE TV

Обама Ўзбекистон халқини шундай оғир дамда қўллаб-қувватлашини билдирди


13:10, 03.09.2016 Олам
 6 132

Аввалроқ, АҚШ президенти Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Ислом Каримов номига табрик йўллаган эди.

АҚШ президенти Барак Обама Ўзбекистон республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан ўзбек халқини бундай оғир дамда қўллаб-қувватлашини билдирди.  Бу ҳақда Оқ уй расмий сайти хабар берди
 
“Президент Ислом Каримовнинг вафоти билан боғлиқ шундай оғир дамда АҚШ Ўзбекистон аҳлини қўллаб-қувватлайди. Ушбу ҳафтада мен Президент Каримов ва Ўзбекистон халқини мустақилликнинг 25 йиллиги билан табриклаган эдим. Ўзбекистон тарихида янги саҳифалар очилаётган бир пайтда, АҚШ Ўзбекистоннинг суверенитети, хавфсизлиги ҳамда унинг барча фуқаролари ҳуқуқига асосланган келажакдаги сиёсатда ўз ҳамкорлигини сақлаб қолиш тарафдори”, дейилади Обаманинг баёнотида.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Ислом Каримов АҚШ Барак Обама 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!