Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида ўтказилган тадбирларда иштирок этди.
2016 йилнинг 2 сентябрь куни Ўзбекистон халқ оғир жудоликка учраган эди. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, Мустақиллик асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов 78 ёшида оғир хасталик сабаб оламдан кўз юмди.
Август ойининг охирларида, республикаси мустақилликка эришган сана – 31 август кунига яқин Ислом Каримовнинг бетоблиги ҳақида тарқалган хабарлар халқнинг байромона кайфиятига қаттиқ таъсир қилди. Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик байрами биринчи бор нишонланмади.
Вақт оқар дарё. Ҳадемай Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов вафот этганига бир йил тўлади. Шу муносабат билан бугун, 27 июль куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида Ислом Каримовни хотирлаш тадбирлари бўлиб ўтди. Ўзбек миллий урф-одатларига биноан ушбу маросимларда элга ош тортилди. Ислом Каримов хотирасига Қуръон тиловат қилиниб, дуои фотиҳа ўқилди.
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ана шундай маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ислом Каримов нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон миқёсида ҳам катта ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган улкан шахс ва арбоб сифатида танилган эди.
Ислом Абдуғаниевич ўз фаолияти, бутун онгли ҳаётининг маъно-мазмуни бўлган “Биздан озод ва обод Ватан қолсин!” деган эзгу ғояни илгари сурди.
Ислом Каримов номи кўп миллатли Ўзбекистон халқининг қалбидан чуқур жой олди.