
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда
Қуйида 28 июль кунининг об-ҳаво маълумоти билан танишинг.
Эртага Тошкентда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +40... +42, кечаси эса +25... +27 даража бўлади. Шамол шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда эсади.
Фарғона, Наманган ва Андижонда кундузи ҳарорат +35... +40, кечаси эса +20... +25 даражада бўлиши кутилмоқда. Шарқдан эсган шамол тезлиги 3-8 метр сонияни ташкил этади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +37... +42, кечаси эса +22... +27 даража бўлиб, шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ҳарорат кундузи +39... +44, кечаси +24... +29 даражани ташкил этади. Шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсиши кутилмоқда.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво булутли бўлади. Ҳаво ҳарорати кундузи +39... +44, кечаси +24... +29 даража ташкил этиб, шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +37... +42 даража, кечаси эса +22... +27 даражага кўтарилиши кутилмоқда. Шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсади.