...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом Каримов ҳайкалини яратиш бўйича танлов ғолиблари аниқланди


11:07, 26.04.2017 Жамият
 4 466

Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов сиймоси тасвирланган ҳайкални яратиш бўйича халқаро ижодий танловга қўйилган лойиҳалар кўргазмаси ўтказилган эди. Унда иштирок этган 58 ҳайкалтарош орасида ғолиблар аниқланди.
 
Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
 
Халқаро танлов натижалари таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган ҳакамлар ҳайъати томонидан тақдим этилди.


 
Ўзбекистон Рассомлар академияси раиси Акмал Нур мукофотларни ўз эгаларига топширди. Танлов ғолиби дея кўпчилик овозни тўплаган машҳур ҳайкалтарош Илҳом Жабборов топилди. Унга сертификат топширилди. Иккинчи ўрин ёш ижодкор Жасванд Анназаровга, учинчи поғона эса Тўлаган Тожихўжаевга насиб қилди. Барча совриндорларга ютуқли гонорарлар тўланади.
 
Бундан ташқари, рағбатлантирувчи ўринларни қўлга киритганлар ҳам пул мукофоти билан тақдирланадилар. Улар: Тўлаган Ёрқулов, Фарит Ахметзянов, шунингдек, Жанубий Корея ҳайкалтарошлари Канг Чул Хи, Ли Чонг Ан ва Чунг Юнг Су.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йилнинг 2 декабрь куни “Буюк давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов сиймоси тасвирланган ҳайкални яратиш бўйича халқаро ижодий танловни ташкил этиш тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди.
Сумбула

Теглар:Ислом Каримов ҳайкали 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Тошматов Дилшод
11:36 27.04.2017

Биринчи Президентимиз И.Каримовнинг ҳайкалларини яратишда тўлиқ ўзлари очиб берилмаган. Бирорта ғолиб бўлган ҳайкалдан мени кўнглим тўлмади. Бу мени шахсий фикрим. Узир.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар