...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қайноқ хабарлар: АҚШ Туркия ҳаракатини танқид қилди, Синайда теракт


10:56, 26.04.2017 Олам
 2 304

Автомобилнинг портлатилиши оқибатида 2 киши қурбон бўлди, яна бир неча киши жабрланди.

Туркиянинг ҳаракати АҚШ томонидан танқид остига олинди. 25 апрель куни Ироқ ва Сурия чегарасидаги курдларга авиаҳужум уюштиргани ҳақида хабар берган эдик. Бомбардимон ҳаракати 70 га яқин кишининг ўлимига сабаб бўлди. АҚШ давлат департаменти Анқарани бундай ҳужумни “халқаро террорчиликка қарши курашиш” дастурига мувофиқ амалга оширмаслиги кераклигини таъкидлади.
 
Канаданинг Альберт провинциясида ўтган ўқув машғулоти давомида кўнгилсиз воқеа юз берди. Транспорт воситаси билан боғлиқ ҳодиса сабаб 1 ҳарбий вафот этган, яна 3 нафари яраланган. Ҳарбий полиция воқеа юзасидан суриштирувни бошлади.
 
27-28 апрель кунлари Япония бош вазири Синдзо Абэ Россия Федерациясига ташриф буюриши кутилмоқда. Ташриф давомида иқтисодий ҳамкорликка оид 20 дан ортиқ лойиҳа имзоланиши режалаштирилган.
 
Синай яриморолининг шимолида теракт юз берди. Автомобилнинг портлатилиши оқибатида 2 киши қурбон бўлди, яна бир неча киши жабрланди. Хабарларга қараганда, терактни “Ансар Бейт ал-Макдис” гуруҳининг худкуш-террорчиси амалга оширган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Қайноқ хабарлар Туркия Синай яримороли 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!