...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом Каримов ҳақидаги хотиралар ўрин олган яна бир сайт иш бошлади


19:52, 07.12.2017 Жамият
 5 358

Энди иш бошлаган сайтдан Ислом Каримов асарлари тўплами, ибратли сўзлари ва Биринчи Президент ҳақидаги хотиралар ўрин олган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасининг расмий сайти – “islamkarimov.uz” ва “islomkarimov.uz” иш бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу сайтдаги материаллар ўзбек, инглиз ва рус тилларида тақдим этилган бўлиб, сайт “UZINFOCOM” компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий қилиш маркази мутахассислари кўмагида ишлаб чиқилган.

Сайт интернет фойдаланувчиларига Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти билан батафсил танишиш учун қулай имконият тақдим этаяпти.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган “birinchi-prezident.uz” сайти ҳам ишга туширилди.

Сайтдан Ислом Каримов асарлари тўплами, ибратли сўзлари ва Биринчи Президент ҳақидаги хотиралар ўрин олган.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Ислом Каримов “islomkarimov.uz” “birinchi-prezident.uz” 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар