БМТ ҳам Трампнинг қарорига нисбатан ўз муносабатини билдириш мақсадида, эртага 8 декабрь куни БМТ Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда мажлисини чақирди.
БМТ ҳам бу қарорга нисбатан ўз муносабатини билдириш мақсадида эртага, 8 декабрь куни БМТ Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда мажлисини чақирилишини эълон қилди. Дунё давлатларининг кўплаб етакчилари Дональд Трампнинг бу қарорини ёқламаяпти.
Халқаро майдонда АҚШнинг доимий ҳамкорлари ҳисобланган давлатлар ҳам, бу қарорга ўз норозиликларини билдиришмоқда. Хусусан, Буюк Британия Бош вазири Тереза Мэй, Трампнинг бу қарори “минтақада можаронинг тинч йўл билан ҳал қилинишига фойда бермайди”, - деган.
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған эса, бу қарорни “ёнаётган гугурт”га тенглаштирган ва араб-исроил можаросининг қайтадан алангалатишини таъкидлаган.
Эртага, БМТ Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда мажлисида, БМТ Бош котиби Антонио Гуттеришнинг бу қарор юзасидан баёнот бериши кутилмоқда.