Ислом Каримов ўз мактубида Ражаб Тойиб Эрдўғанга ва қардош турк халқига самимий таъзия изҳор этган.
Бугун, 29 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга Истанбул шаҳридаги халқаро аеропортда содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан мактуб йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ислом Каримов ўз мактубида Ражаб Тойиб Эрдўғанга ва қардош турк халқига самимий таъзия изҳор этиб, қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Маълумот учун, Отатурк халқаро аэропортида рўй берган терактда Ўзбекистон фуқароларининг ҳалок бўлгани ёки жароҳатлангани ҳақида расми маълумотлар йўқ.