...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россиялик сайёҳларнинг Туркияга боришига қўйилган чеклов олиб ташланди


17:19, 29.06.2016 Олам
 3 027

Анча вақтдан буён кутилган мулоқот давомида Путин ва Эрдўған тез орада учрашишга келишиб олдилар.

Аввалроқ, Россия президенти Владимир Путин ва Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтган эди.
 
Давлат раҳбарлари суҳбат чоғида сайёҳлар оқимига қўйилган чекловларнинг олинишига келишиб олдилар. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
 
Путин Эрдўған билан суҳбатдан сўнг, Вазирлар маҳкамасига Туркия билан алоқаларни яхшилаш жараёнини бошлаш ҳақида маълум қилган.
 
Бундан ташқари,  икки давлат раҳбарлари терроризмга қарши кураш ҳақида ҳам маслаҳатлашиб олдилар, дейилади хабарда.
 
Россия президенти Су-24 самолёти учувчисининг ўлимида айбланаётган Туркия фуқароси устидан олиб борилаётган тергов холис даражада бўлишига умид қилишини айтиб ўтди.
 
Путин ва Эрдўған кутилган қўнғироқ давомида яқин орада учрашув ташкил этиш ҳақида ҳам келишиб олдилар.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Владимир Путин Ражаб Тойиб Эрдўған Су-24 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!