...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом Каримов Қирғизистон Президенти билан учрашди


13:42, 24.06.2016 Жамият
 3 102

Суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Аввалроқ, 23-24 июнь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг саммитида иштирок этиш учун Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга келгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун, 24 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Кўксаройда Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон минтақада тинчлик, барқарорликни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшиб келмоқда. Ўз ташқи сиёсат концепциясига мувофиқ барча давлатлар, биринчи навбатда, қўшни мамлакатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантирмоқда. Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой темир йўли бунга яққол мисолдир. Ушбу замонавий транспорт йўлаги мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг янада кенгайишида муҳим аҳамият касб этади.

Учрашувда савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, минтақада хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш масалаларига эътибор қаратилди.

Алмазбек Атамбоев самимий учрашув учун Президент Ислом Каримовга миннатдорлик билдириб, ШҲТ саммити ўрнак оладиган даражада юқори савияда ташкил этилганини алоҳида таъкидлади. Қирғизистон Ўзбекистон билан яхши қўшничилик ва ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашга интилишини қайд этди.

Теглар:Ўзбекистон – Қирғизистон Ислом Каримов Алмазбек Атамбоев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар