...
МЕНЮ
ONLINE TV

Буюк Британия Бош вазири истеъфога чиқади


13:25, 24.06.2016 Олам
 2 917

Реферндум натижаларидан кейин Дэвид Кэмерон халққа мурожаат қилиб, ўз қарорини эълон қилди.

Аввалроқ,  Буюк Британияда ўтказилган референдум натижалари эълон қилингани ва унга кўра, мамлакат ЕИдан чиқиб кетиши ҳақида хабар берган эдик.  Шундан сўнг, Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон  халққа муражаат қилиб, истеъфо бераётганини айтди. Бу ҳақда “The Guardian” ёзмоқда
 
Бош вазирнинг айтишича, британияликлар тарихий референдумда ўз қарорларини қабул қилдилар ва ташкилот билан эмас,  балки ўз йўллари орқали кетишни афзал кўрдилар. 
 
Кэмерон халққа мурожаати пайтида, мамлакат Бош вазири бўлганидан жуда фахрланишини таъкидлаб ўтди.
 
Аввалроқ, Кэмерон  референдум натижалари қандай бўлишидан қатъи назар ўз лавозимида қолишни айтган эди.
 
Маълумот ўрнида,  Дэвид Кэмерон  2010 йилдан буён Буюк Британия Бош вазири лавозимида ишлаб келаётган эди.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Дэвид Кэмерон Буюк Британия Европа Иттифоқи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!